Facebook орқали қорақалпоғистонлик йигитнинг 4 миллионлик орзуси ушалди (ФОТО ва ВИДЕО)

11:40, 02 май

Facebook’нинг Maslahat.uz гуруҳи мана 1 йилдирки мазкур ижтимоий тармоқнинг энг фаолларидан бири саналади.

Maslahat.uz аъзолари ташаббуси билан унинг аъзолари томонидан шу гуруҳнинг қорақалпоғистонлик аъзоси, имконияти чекланган Ислом Тилеповга хайрия ёрдами кўрсатилди.

Хайрия учун маблағлар нақд пул, пул ўтказиш ҳамда Webmoney орқали тўпланди.

Совғани мазкур ҳайрия ташаббускорларидан бўлган Одилжон ҳамда Махсума Икрамовалар эгасининг қўлига яъни Қорақалпоғистон республикасига олиб бориб топширишди. Исломга аравачадан ташқари жуда кўп совғалар ҳам бериб юборилди.

Совғани олган Ислом ўз орзусига эришди, энди у барча тенгқурлари каби истаган вақтида кўчага чиқиб, сайр қилиши имкониятига эга. Исломжоннинг 80 ёшли бувиси савобли ишга ҳиссаси қўшган барчани дуо қилдилар! 

Maslahat.uz гуруҳ томонидан амалга оширилган бундай савобли ишлар бардавом бўлишини тилаб қоламиз!

Қуйида эса ушбу аравачани топшириш жараёнидан видеони эътиборингизга ҳавола этамиз!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!