“Ислом давлати”га террорчи ниқоби остида қўшилган франциялик журналист “Оллоҳ аскарлари” фильмини яратди

13:29, 02 май

Франциялик журналист “Ислом давлати” гуруҳининг жиҳодчиларни тайёрловчи гуруҳига қўшилиб, уч мобайнида уларнинг Францияда амалга оширишни режалаштирган терактини яширинча суратга олди, деб хабар берди “РИА Новости” нашри.

У Саид Рамзи тахаллуси остида ёш жиҳодчиларга таълим бериш учун асос солинган гуруҳда “Оллоҳ аскарлари” ҳужжатли фильмини суратга олиш ишларини олиб борди. Бу фильм премьераси душанба куни бўлиб ўтади. 

“Менинг мақсадим террорчиларнинг миясида қандай ўй-хаёллар борлигини аниқлаш эди. Дарс жараёнида уларнинг ҳатти-ҳаракатларида ислом динида кўрсатилган ҳаракатларнинг бирортаси йўқлигини кўрдим, уларнинг вазифаси дунёни яхшилашга эмас, балки ёшларни ўз жонига қасд қилишга, ёмонликка ундашдан иборат эди ”, – деди журналист Франсс Пресс агетлигига берган интервьюсида.

Рамзи террорчилар гуруҳига қўшилиш қийинчилик туғдирмаганлигини, ижтимоий тармоқ орқали гуруҳга аъзо бўлганлигини, шундан кейин уларнинг лагерига борганлигини билдирди. Кунлардан бир кун нотаниш аёл унга йўл-йўриқ кўрсатилган хат олиб келиб берганлигини, хатда тунгги клубга қандай ҳужум уюштириш мумкинлиги ҳақида сўз юритилганлиги ҳақида гапириб берди.

Террорчилар режаларини амалга оширишга улгурмай, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди ва режалари барбод бўлди

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!