Соғлиқни сақлаш вазирлиги ягона ишонч телефонини ишга туширди

14:13, 02 май

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги 1003 ягона ишонч телефонини ишга туширди. Бу ҳақда вазирликнинг расмий сайти маълумот берди. 

Кун-у тун фаолият юритадиган ишонч телефонига маълумот олиш ёки соғлиқни сақлаш тизимидаги қонунбузарлик ҳолатларидан бохабар этиш учун қўнғироқ қилиш мумкин. Ишонч телефони орқали мурожаат этган фуқаро исми-шарифини аниқ кўрсатган тақдирдагина унга маълумот берилади. Содир этилган ёки содир этилиши кутилаётган қонунбузарлик аломатлари сезилган аноним мурожаатлар эса ҳуқуқ-тартибот органларига йўналтирилади.  

1003 рақами аввал Тошкент шаҳридаги Doctor Service клиникасига тегишли эди, эндиликда клиника диспетчер хизматига 1072 рақами ёрдамида уланиш мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!