Актриса Шаҳзода Муҳамедова ўз тўйини Алишер Навоий номидаги киносаройда ўтказиш истагини билдирди

14:29, 02 май

Хонанда Канизанинг 28 апрель куни «Истиқлол» санъат саройида бўлган концерт дастури кўпчиликнинг тилига тушди — уни концертдан куёв олиб кетди. 

Канизанинг концертида меҳмон бўлган актриса Шаҳзода Муҳамедова Instagram’даги саҳифасига келиннинг саҳнадан тушиб, залдан чиқиши тасвирланган видеолавҳани эълон қилди, деб хабар беради “Дарё” нашри.

“Канизани туғилган куни ва концертида гўшангада келин қилиб узатиб юбордик. Фақат келинни уйидан эмас, халқ орасида — ‘Истиқлол’ саройидан чиқардик. Ҳамма ҳайратда, лекин келин ҳақиқатан ҳам лимузинга ўтириб, куёв билан кетди”,—деб ёзади актриса.

“Нима ҳам дердик, ҳамма хоҳлаганича орзу-ҳавас қилади. Шу, мен ҳам тўйимни Алишер Навоий номли киносаройда ўтказиб юборсаммикин, деб ўйлаб турибман. Бир йўла фильмим премьераси билан битта бўлиб ўтиб кетар эди”, — деди Шаҳзода Муҳамедова.

“Шундай бўлса ажабмас. Яхши ният бу ҳам”, — дея қўшимча қилди актриса.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!