АҚШда марҳум хонанда Принснинг ҳали оммага ҳавола этилмаган мусиқий ёзувлари сақланган сейф очилди

14:33, 02 май

Принснинг минглаб ижод намуналари сақланаётгани тахмин қилинган сейф мусиқачининг меросидан вақтинча фойдаланишга рухсат олган Bremer Trust компанияси ходимлари томонидан очилди, деб хабар берди “РИА Новости” нашри.

39 та альбом чиқарган ва турли мусиқий лойиҳалар муаллифи бўлган Принс берган интервьюларининг бирида архивида ҳали оммага ҳавола этилмаган ижод намуналари сақланаётганлигини, вақти келиб уларни кимдир чиқаришига умид қилаётганини айтиб ўтган эди. Илгари ОАВлар сейфда Принснинг икки мингдан ортиқ ижод намуналари сақланаётгани ҳақида хабар берган эди. Сейф очилганига қарамай, ҳали бу ҳақда аниқ маълумотлар берилмаган.  

Принс васиятнома қолдирмаганлиги туфайли, аудоёзувларнинг тақдири унинг мерос масаласи ҳал бўлгунга қадар номаълумлигича қолмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!