Андижонлик талабалар электромобил яратди(Фото)

14:44, 02 май

Андижон машинасозлик институти талабалари “Қалдирғоч” деб номланган электромобил тайёрлади. Электр қувватида ҳаракатланувчи уловнинг сурати Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳида эълон қилинган, деб ёзади “Дарё”. 

Фойдаланувчилар мазкур электромобилга турлича муносабат билдирган. Баъзилар: “Бизникилар велосипедни қайтадан ихтиро қилишни яхши кўради”, — деса, бошқалар, танқидий фикрларга жавобан: “Бизникилар фақат танқид қилишни ёқтиради”, — қабилида фикрлар билдирган.

Аксарият фойдаланувчилар талабаларнинг мазкур ишланмасини олқишлаган, бу йўналишдаги ишларни давом эттириш, илғор ва ташаббускор талабаларни эса рағбатлантириш зарурлиги ҳақида фикрлар билдирилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!