Туркиялик ҳарбийлар Сурияда 30 дан ортиқ ИД жангариларини йўқ қилди

15:05, 02 май

Туркия армияси “Ислом давлати” террорчилик гуруҳининг 34 нафар жангариларини йўқ қилди, деб хабар беради “РИА Новости”.

Террорчилар Сурия ҳудудидаги авиазарбалар ва отишмалар оқибатида ҳалок бўлган.

Туркия армиясининг маълум қилишича, ҳарбий операциялар 1 май, якшанба куни Сурия томонидан Туркиянинг Килис провинциясига ракета отилишига жавобан амалга оширилган.

Ҳарбий зарбалар оқибатида ИДнинг олтита транспорт воситаси ва террорчиларнинг олтита жанговор позицияси йўқ қилинган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!