Лондонда темирйўл линияси қурилишига халал бераётган типратиканларни қутқаришмоқчи

15:38, 02 май

Буюк Британиянинг Лондон шаҳридан Бирмингем шаҳрига олиб борувчи High Speed Two (HS2) тезюрар темирйўл линияси қурилиши 11 типратикандан иборат оиланинг халал қилганлиги сабабли қурилиш ишлари тўхтатилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.  

11 та ёввойи типратикан шаҳар марказидаги автотураргоҳлардан бирини макон қилганлиги боис, ҳайвонларни ҳимоя қилувчи ташкилот вақтинча қурилиш ишларини тўхтатиб қўйди. Роял паркидаги бундай ноёб типратиканларни ҳимоя қилиш мақсадида Лондон зоология жамияти экспертлари одамларнинг имзоларини тўплашга киришган.

Хатга 827 киши имзо чеккан. Муаллифлар ўз мактубида типратиканларнинг ҳаёти бусиз ҳам хавф остидалигини, улар ҳар лаҳзада машҳур паркка ташриф буюрган автомобиль ғилдираклари тагида қолиб ҳалок бўлишлари мумкинлигини айтиб ўтишган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!