Туркиялик хонанда Таркан ўз мухлисасига уйланди(Фото)

16:09, 02 май

Туркиялик таниқли қўшиқчи Таркан бўйдоқлик билан хайрлашди, деб ёзади “1news.az”.

Таркан ва унинг севгилиси Пинар Дилек қонунан никоҳдан ўтди. Уларнинг никоҳ маросими Истанбул шаҳридаги йирик виллалардан биридаги боғда бўлиб ўтди. 

Таркан ўзининг ашаддий мухлисаси Пинар Дилек исмли қиз билан Германиядаги концерт дастурида танишган эди.

Никоҳ маросимида икки ёшнинг энг яқин қариндошлари ва дўстлари иштирок этди. Дабдали тўй маросими эса яқин кунларда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!