U-19 Осиё чемпионатига қуръа ташланди

16:10, 02 май

30 апрель куни Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида 19 ёшгача бўлган футболчилардан тузилган терма жамоалар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси D гуруҳидан ўрин олди. Гуруҳда Жасур Абдураимов бошчилигидаги жамоага Хитой, Австралия ҳамда Тожикистон ёшлар терма жамоалари қаршилик қилади.

Қуръа натижасига кўра барча гуруҳлар қуйидагича кўриниш олди.

"A" гуруҳи: Баҳрайн, Таиланд, Жанубий Корея, Саудия Арабистони.
"B" гуруҳи: КХДР, БАА, Ироқ, Вьетнам.
"C" гуруҳи: Қатар, Япония, Яман, Эрон
"D" гуруҳи: Ўзбекистон, Хитой, Австралия, Тожикистон

Таъкидлаш керакки, Баҳрайндаги Осиё чемпионати 13-30 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Қитъа биринчилигида ярим финалга чиққан тўрт жамоа 2017 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатида қатнашади.

D гуруҳи тақвими:
15 октябрь: Ўзбекистон – Тожикистон; Хитой – Австралия
18 октябрь: Тожикистон – Хитой; Австралия – Ўзбекистон
21 октябрь: Ўзбекистон – Хитой, Австралия – Тожикистон

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!