Ҳимолай тоғидан 17 йил муқаддам вафот этган альпинистларнинг жасади топилди

16:30, 02 май

Ҳимолай тоғидан бундан 17 йил илгари қор кўчкиси тагида қолган альпинистлар Алекс Лове ва оператор Дэвид Брижесларнинг жасади топилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Жасадларни Шишабангму чўққисига чиққан икки альпинист топган. Улар жасадларни олиб кета олмай, суратга тушириб, Алекснинг беваси Женнифер Лове-Анкерга қўнғироқ қилган. 

“Уларнинг бир-бирига яқин ётганлиги, кўк-қизғиш рюкзак, сариқ альпинистлар ботинкаси кийганлиги, айнан ўша пайтдаги альпинистлар худди шундай кийинишганини тасдиқлайди. Бундан ташқари улардан бошқа ҳеч ким ўша чўққига кўтарилмаган”, деб изоҳ берди Женнифер. 

Алекс Лове дунёнинг машҳур альпинистларидан бири ҳисобланган. Унинг бардошли эканлиги ва кучлилиги учун ҳазиллашиб унга “Енгил оёқ” деб мурожаат қилишган. У 1999 йилда 40 ёшда, дўсти 29 ёшли оператор-альпинист Дэвид Брижес билан дунёда баландлиги бўйича 14 ўринда турувчи Шишабангму чўққисини забт этаётган пайтда ҳалок бўлган. 

Жасадларни топган Конрад Анкер ҳам ўша пайтда қор кўчкиси тагида қолган, аммо у тирик қолишга муваффақ бўлган. У Алекснинг беваси Женниферга уйланган ва биргаликда 2001 йили Алекс Лове номидаги хайрия жамғармасини ташкил этишган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!