Каниза плагиатда айблаган хонандаларидан узр сўради

16:42, 02 май

Хонанда Каниза 28 апрель куни “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган концерти ва никоҳ тўйи олдидан ўтказган матбуот анжуманида Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева, хонанда Муниса Ризаева ҳамда “Беном” гуруҳларига ўз эътирозини билдиргани ҳақида хабар бергандик.  

Хонанда санъаткорларга нисбатан қаттиқ кўриниб қолган фикрлари учун узр сўради, деб ёзади Sayyod.com нашри: 

“Журналистлар айбдор эмас, ўзим хаяжонланиб, фикрларимни тўғри етказиб бера олмадим. Хамма хамкасбларим ва хонандаларни ҳурмат қиламан ва шу пайтгача ҳамма гувоҳ, буни улар кўришиб қолганимиздаги муомаламдан то уларнинг концертларига ўзим чипта харид қилиб гуллар билан бориб табриклашим далил. Ҳаттоки бир хонанда "уни таклиф қилмагандим, келиб гул берганида ҳайрон  бўлдим” деганидан хам хабарим бор (кулади). Майлида ким учун ҳурмат бу таклиф этилганида концертига қуруқ келиб, ярмидан чиқиб кетиши, кимгадир эса чиптасини харид қилиб гул билан келиб табриклаши ҳурмат саналар. Бу миннат сўзлари эмас, асло. Шунчаки бор хақиқат. Матбуот анжуманидаги ҳақиқатларим ҳам шахсий фикримча ва таъбир жоиз бўлса хатоим ҳамда менга шундай туюлгандек бўла қолсин. Мен бахтлиман, шукр дастурим бироз хатолик билан ўтган бўлсада, аксарият томошабин ва ҳамкасблар тарафидан  биринчи концерт учун аъло дея баҳоланди. Энг асосийси оила қурдим. Ҳозирча турмуш ўртоғим назорати остида ижодни давомлашимга келишилди. “Чилла ўтгач” хизматга шўнғиймиз. Уёғини вақт кўрсатар.”

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!