Болливуд актрисаси Бипаша Басу турмушга чиқди(Фото)

16:51, 02 май

Бипаша ва Каран 2015 йилда суратга олинган “Ёлғизликда” фильми съёмкалари жараёнида танишишган. Улар аввалига ўрталаридаги ишқий муносабатларни оммадан беркитишган, аммо папарацци уларнинг биргаликда сайр қилаётганларини суратга туширган. Жуфтлик тўғрисида Караннинг онаси маълумот бергандан кейингина актёрлар ўрталаридаги ишқий муносабатни тан олишди. 

 

Жуфтлик бир неча босқичдан иборат ҳинд анъаналари акс этган тўйни нишонлашди. Тўйнинг бундай босқичларидан бири бўлмиш Мехенди 28 апрель куни Жухудаги “Вилла 69” номли қишлоқда бўлиб ўтди. Эртаси куни Бипашанинг Бандра шаҳридаги қароргоҳида бенгальча тантана ўтказилди. Шу куни кечқурун Мумбай шаҳрида катта, асосий тўй тантанаси бўлиб ўтди. Тўйда Болливуднинг барча актёр ва актрисалари қатнашди. 

 

Қизиқ факт: Тўйда Бипашанинг собиқ севгилиси Дино Мореанинг маъшуқаси Надтита Мантани ташкилотчилик қилди. Мана буни тасодиф деса бўлади!

 

Караннинг Бипашага муҳаббат изҳор қилиб, келиннинг ҳовлисига ўрнатилган батутда сакрашлари кечанинг энг эсда қоларли воқеаси бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!