Johnson&Johnson саратон билан хасталанган аёлга 55 миллион доллар товон тўлайди

09:46, 03 май

Миссури штати суди Johnson&Johnson компаниясини саратон билан хасталанган аёлга 55 миллион доллар тўлашга мажбур қилди. Аёлнинг маълум қилишича, у компания томонидан ишлаб чиқарилган гигиеник воситаларни ишлатгани сабабли саратонга чалинган. Бу ҳақда Reuters хабар беради.

Уч ҳафта давом этган суд ишидан сўнг маслаҳатчилар Глория Ристесанд фойдасига қарор қабул қилди. Унга моддий зарарни қоплаш учун 55 миллион доллар товон тўланиши белгиланди.

Даъвогарнинг сўзларига кўра, у бир неча ўн йиллар мобайнида компаниянинг Baby Powder ва Shower to Shower Powder кукунларини шахсий гигиена учун ишлатиб келган. Аёлда тухумдон саратони аниқланиб, унинг бачадони олиб ташланди.

Компания суд қарори устидан аппеляция бермоқчи.

Бу Johnson & Johnson фойдасига ҳал бўлмаган иккинчи суд иши. Февраль ойида компаниянинг ҳудди шу кукунларини ишлатиб, саратондан вафот этган аёлнинг оила аъзоларига 72 миллион доллар товон пули ундирилганди.

Компанияга қарши бугунги кунга қадар 1200 та даъво аризалари топширилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!