Боланинг ўз имкониятлари тўғрисидаги фикри унинг ота-онасига боғлиқ

11:25, 03 май

Стэнфорд университети олимлари ота-онанинг омадсизликларга нисбатан муносабати боланинг ўз ақлий имкониятлари ҳақидаги хулосаларига тўғридан-тўғри таъсир қилади.

Олимларнинг таъкидлашича, бола учун ота-она ва ўқитувчининг унинг омадсизликларига нисбатан фикрлари жуда муҳим. Сабаби айнан мана шу нарса уларнинг ақлий қобилиятларини ошириш мумкин ёки йўқлиги ҳақидаги фикрини шакллантиради.

Болалар ота-оналарининг реакцияларига чуда қаттиқ эътибор беришади. Шу сабабли олимлар болаларнинг кичик омадсизликларига тушуниш билан қарашни ва уларни тўғри йўналтира билишни тавсия этишади.

Айтайлик, бола уйга ёмон баҳо олиб келди ва бундан ота-онасининг ҳавотирга тушганини кўрди, энди у ақлий қобилиятни яхшилашнинг имконияти йўқ деб ҳисоблайди.

Агар аксинча, ота-она фарзандининг ёмон баҳосидан ҳавотирга тушмай, бу вазиятда чиқиш йўлларини қидираётганликларини кўрса, бола ақлий қобилиятни ривожлантириш имкони бор деган хулосага келади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!