Мағлубият аламидаги “Тоттенхэм” футболчилари “Челси” мураббийини йиқитишди (видео)

11:31, 03 май

Англия чемпионати 36-турида “Тоттенхэм” жамоаси сафарда “Челси” меҳмони бўлди. 2:0 ҳисобида олдинда бораётган “Тоттенхэм” якунда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади ва Англия чемпионлиги учун курашни якунлади. 

Учрашувдан сўнг, “Тоттенхэм” футболчилари “Челси” бош мураббийи Гус Хиддинкни чимга йиқитишди. Бу ҳолат мухлислар орасида норозиликлар келтириб чиқарди. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув натижасига кўра, “Лестер” Англия чемпиони номига сазовор бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!