Франция фуқароси зерикарли иши учун иш берувчини судга берди

14:26, 03 май

Франциялик Фредерик Дезнард собиқ иш берувчини вазифанинг енгиллиги, ишнинг зерикарли эканлиги учун судга бериб, 360 минг евро товон пули тўлашни талаб қилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Эркакнинг айтишича, раҳбарият ундан иш талаб қилмаган, у бекорчиликдан зерикиб кетган. Дезнард йирик Interparfum номли парфюмерия компаниясида хизмат қилган. Иш берувчи унга тўрт йил мобайнида ўта зерикарли вазифаларни топширганлиги туфайли  ўзини кераксиз инсон деб ҳис қилган. Раҳбариятнинг айби билан амал пиллапояларидан кўтарила олмаган, касбий тажрибаси ошмаган. Шунинг учун улар товон пули тўлашга мажбур деб ҳисоблаган.

Эркакнинг таъкидлашича, бир хил ва зерикарли иш унинг саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатган, ошқозор яраси, эпилепсия касаллигига чалинган, уйқуси бузилиб, депрессияга йўлиққан. Дезнард ўзининг меҳнат фаолиятини “маккорона жаҳаннамга қулаш” деб атаган. Зерикарли меҳнат фаолияти ҳақидаги даъво меҳнат масалаларини ҳал этувчи судда кўриб чиқилади. Дезнарднинг адвокати иш берувчини ўз ходимини ўлар даражада чарчатиб, дам олиш кунлари учун маош тўламаганликда айбламоқда. Бу Франция суди тарихида илк маротаба иш камлигидан шикоят қилиб, даъво аризаси ёзилишидир.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!