Актёр Алишер Узоқов, Нилуфар Усмонова ҳамда унинг фарзандларини нима боғлади?

14:28, 03 май

30 апрель куни хонанда Нилуфар Усмонова ўзининг “Келақол жоним” таронасига суратган олинган видеони тақдим этган эди. 

Мухлисларини кўп куттирмасликка қарор қилган хонанда кўп вақт ўтмай янги видео клип суратга олишга киришиб кетди. “Чин севаман” дея номланган янги таронага суратга олинган клипда ўзининг ижоди билан мухлисларини соғинтирган актёр Алишер Узоқовни кўриш мумкин бўлади.

Эр ва хотин образида намоён бўладиган бу икки санъаткорнинг фарзандлари ролида Нилуфар Усмонованинг ўғилларини кўриш мумкин бўлади. Бу ҳақда хонанда ўзининг Фейсбукдаги саҳифаси орқали ўтказган онлайн интервьюсида маълум қилган: 

“Клипда оддий ўзбек оиласининг кундалик ҳаёти акс эттирилади. Фарзандларим илк бор клипда суратга тушди. Яхши, шарманда қилмасдан ролларини ижро этиб беришди. Клипда суратга тушгани учун истеъдодли актёр Алишер Узоқовга алоҳида минатдорчилик билдираман. Клипни маҳоратли оператор ва режиссёр Ёхан суратга олди. Тез кунда янги клип ҳукмингизга ҳавола этилади”

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!