Сергей Лазарев “Евровидение” танловига тайёрланиш жараёнида йиқилди

15:30, 03 май

Стокгольмда “Евровидение” мусиқий танлови иштирокчилари тайёрланиш жараёнларини бошлаб юборишди. Улар Ericsson Globe саҳнасида қўшиқ куйлашади, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Россиялик хонанда Сергей Лазарев танловнинг ярим финалида тўққизинчи бўлиб иштирок этади ва “You are the only one” қўшиғини ижро этади. Унинг қўшиқ ижро этиш жараёнида махсус эффектларнинг кўплиги, катта экран туфайли сурилма зинапоялардан фойдаланилаётган эди. Илк тайёргарлик жараёни кўнгилсизликдан бошланди, Сергей Лазарев йиқилиб тушди. Хонанданинг сўзларига кўра, бу йиқилиш унинг келажакдаги иштирокига ҳеч қандай таъсир қилмайди. Сергей Лазарев йиқилганига қарамай, тайёргарликни давом эттирди ва биринчи ўринни олиш фикридан воз кечмаганлигини ҳам билдирди.  

Стокгольмдаги тайёргарлик жараёнининг биринчи куни саҳнага Финляндия, Греция, Молдавия, Венгрия, Хорватия, Нидерландия, Арманистон ва Сан-Маринолик хонандалар кўтарилди. Сергея Лазарев энг охирида, қўшиғи билан тайёргарлик жараёнини якунлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!