Туркия европаликлар учун визани бекор қилди

16:31, 03 май

Туркиянинг ҳукумат нашри Евроиттифоқ фуқаролари учун виза тартиби бекор қилинганини маълум қилди. Resmi Gazete нашрининг ёзишича, ушбу қарор мамлакат Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган. Мазкур қарор ЕИнинг ҳам Туркия фуқароларига нисбатан ҳудди шундай қарори қабул қилиниши билан кучга киради.

Аввалроқ Евроиттифоқ, Туркия билан визасиз тартибни Брюссель ва Анқара ўртасидаги қочоқлар бўйича келишув доирасида амалга киритишга келишганди. BBC хабар беришича, ЕИ раҳбарлари 4 майдан визаларни бекор қилиш тартибини маъқуллашлари мумкин.

18 март куни икки томон Грецияга ташриф буюрган нолегалларни Туркияга қайтаришга келишиб олишганди, деб ёзади РИА Новости.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!