«UZPAYNET»га нисбатан иш қўзғатилди

17:12, 03 май

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан «UZPAYNET» МЧЖ ҚК операторларга қўлланиладиган тарифлари ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатдики, «UZPAYNET» томонидан тарифларни қўллашда барча операторларнинг ҳуқуқлари бирдай кўрилмаган.

Маълум бўлишича, «UZPAYNET» мобил алоқа, шаҳар телефонлари ва коммунал хизматлари учун тўловлар қабул қилганлик учун тўлов суммасидан агентга 4,5% ҳақ тўлаган. Интернет ва бошқа хизматлар учун эса тўлов суммасидан 4,5 дан 15% гача ҳақ тўлаган.

Мазкур ҳолат бўйича Қўмита томонидан «UZPAYNET» МЧЖ ҚК нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддасига асосан иш қўзғатилган ҳамда огоҳлантириш берилган.

Талаблардан келиб чиқиб «UZPAYNET» аҳолидан тўловларни қабул қилиш бўйича тарифларни кўриб чиқди ҳамда коммунал хизматлари агентларига (газ, электроэнергия, ичимлик суви, исситиш тизими ва ҳ.к.з) 2% миқдорда имтиёзли тариф белгилади (шундан 1% агентга ва 1% бош агентга) ҳамда 4,5% миқдорда ягона тариф бошқа операторларга (мобил алоқа, интернет, телефония ва ҳ.з) белгилади (шундан 2,5% агентган ва 2% бош агентга).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!