Канада ҳукумати ёнғин сабаб бутун шаҳар аҳолисини эвакуация қилди

10:44, 04 май

Канаданинг Альберта вилоятидаги 80 минг киши яшайдиган Форт Мак-Мюррей шаҳрининг барча аҳолиси борган сари ёйилиб бораётган ёнғин сабабли эвакуация қилинди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.

Олов шаҳарнинг жанубий қисмидан бостириб келмоқда.

Франс Пресс агентлигининг хабар беришича, аввалига ҳукумат еттита туманидаги бир неча минг аҳолини кўчиришга қарор қилган, эвакуация қилиниши керак бўлган шаҳар аҳолиси билан бирга одам сони 100 минг кишидан ошиб кетган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!