“Лестер” чемпионлиги Раньерини бой қилди

14:16, 04 май

Хабарингиз бор, Англия чемпионати 36-турида “Челси” ўз майдонида “Тоттенхэм” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади ва бунинг натижасига “Лестер” муддатидан аввал Англия чемпиони бўлди

The Telegraph нашрининг хабар қилишича, италиялик мутахассис “Лестер”ни чемпион қилганлиги учун 5 млн фунт стерлинг мукофот пули билан тақдирланди. 

2015 йилда Раньери “тулкилар” билан уч йиллик шартномага имзо қўйганди. Келишувга кўра мураббий жамоани АПЛ чемпиони қилса, 5 млн фунт стерлинг олиши белгиланган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!