Равшан Эрматов ОФК семинарида иштирок этади

14:20, 04 май

2016 йилнинг 12 – 16 июнь кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ЖЧ–2018 турнирига саралашининг учинчи босқичида ишлайдиган ҳакамлар учун Осиё Футбол Конфедерацияси семинари бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда

Ушбу семинарга ўзбекистонлик уч нафар ҳакам – Равшан Эрматов, Валентин Коваленко ҳамда Илгиз Танташав таклиф қилинган. Улар семинарларда иштирок этгач, саралашнинг сўнгги босқичи ўйинларида иш олиб бориш имкониятига эга бўлишади.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг сўнгги босқичига йўл олган ва қуръа натижаларига кўра Эрон, Жанубий Корея, Қатар, Хитой ҳамда Сурия билан бир гуруҳга жойлашди.

Ушбу босқичдаги дастлабки учрашувни Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1 сентябрь куни Тошкентда Сурияга қарши ўтказади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!