Италияда очларга ўғирлик қилишга расман рухсат берилди

14:34, 04 май

Италия Олий кассацион судининг қарорига биноан очлик ҳиссини бартараф этувчи озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаш энди мамлакатда жиноят ҳисобланмайди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Бундай қарор чиқарилишига ишсиз, украиналик Роман Остряковнинг 2011 йилда супермаркетдан икки бўлак пишлоқ ва сосиска ўғирлагани учун 6 ой қамоқ жазоси ва  €100 жарима тўланганлиги сабаб бўлган.

Остряков қорни очлиги туфайли жиноят қилишга мажбур бўлганлигини ҳисобга олиб, суд унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деган қарорга келган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!