АҚШ: Детройтдаги мактаб ўқувчилари ўқитувчисиз қолишди (Видео)

15:38, 04 май

Ўқитувчиларининг ялпи иш ташлаши АҚШнинг Детройт штатида жойлашган мактабларнинг ёпилишига сабаб бўлди, оқибатда ўн минглаб мактаб ўқитувчилари дарсдан қолишди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Ўқитувчилар маориф соҳасидаги камчиликлар — бюджетда пулнинг озлиги, кам маош тўланаётгани, биноларнинг таъмирга муҳтожлиги, синфда ўқувчилар сонининг кўплиги туфайли норозилик намойиши ўтказиб, иш ташлашган.

2 май, ўтган душанба куни 97 та мактабдан 94 таси, сешанба куни эса қолган мактаблар ёпилган. Оқибатда 50 минг ўқувчи дарсдан қолган. Детройт жойлашган Мичиган штатининг қонунларига кўра, ўқитувчиларга иш кунида намойиш ўтказиши тақиқланганлиги туфайли улар қонун бузилишига йўл қўймаслик мақсадида расман касаллик варақаси очдириб, намойишда қатнашишган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!