Москвада байрамда теракт уюштиришни режалаштирган бир гуруҳ шахслар аниқланди

09:45, 05 май

Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари 9 май байрамида теракт уюштиришни режалаштирган бир гуруҳ Марказий Осиёлик фуқароларни аниқлади, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

“Россия Федерацияси федерал хавфсизлик хизмати томонидан Москва шаҳрида ўтказилган комплекс тезкор-қидирув тадбирлари давомида Марказий Осиё мамлакатларидан келган, Сурия ва Туркия ҳудудларида ҳаракатда бўлган террористик ташкилотларнинг топшириғи билан май байрами кунлари Москва шаҳрида теракт уюштиришни режалаштирган бир гуруҳ фуқаролар аниқланди”, – деб хабар берди федерал хавфсизлик хизмати. 

Улардан катта миқдорда портловчи моддалар ва ўқ отиш қуроллари олинган, қўлга тушган фуқаролар айбларини тан олишган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!