“Реал Мадрид” Чемпионлар лигаси финалида!

11:41, 05 май

Мадриднинг “Реал” жамоаси Европа Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб ўйинида “Манчестер Сити” футболчиларини ўз майдонида қабул қилди. 

Муросасиз ва курашларга бой кечган ўйинда 1:0 ҳисобида мадридликлар зафар қучиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Финалда Мадриднинг икки клуби – “Атлетико” ва “Реал” куч синашадиган бўлди. 

ЕЧЛ, 1/2 финал. Жавоб учрашуви
Реал Мадрид – Манчестер Сити 1:0
Гол: 1:0 – 20, Бэйл. 
Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело, Карвахаль, Рамос, Иско (Хамес, 67), Кроос, Бэйл, Модрич (Ковачич, 88), Хесе (Васкес, 56), Роналду.
Манчестер Сити – Харт, Компани (Мангаля, 10), Клиши, Санья, Отаменди, Фернандо, Фернандиньо, Туре (Стерлинг, 61), Навас (Ихеаначо, 69), де Брюйне, Агуэро.
Огоҳлантиришлар: де Брюйне (30), Фернандо (71), Васкес (81).
Биринчи ўйин: 0:0

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!