Уч думли мушук ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратга солди. (Видео)

15:29, 05 май 2016

Россиянинг Астрахан вилояти Ахтубинск шаҳрида яшовчи Светлана Бирилюк ижтимоий тармоққа уч думли мушукнинг видеосини жойлади, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Аёлнинг ёзишича, бу ҳақиқатан ҳам ҳаётда мавжуд бўлган уч думли мушук, аммо YouTube'да видеороликнинг ҳақиқийлигига шубҳа билдирилган.   

Кадрда битта думи одатдаги жойида, қолган иккитаси ён биқинларидан осилиб турган мушук тасвирланган. Аёлнинг айтишича, ғалати мушукни биринчи марта кўриши эмас, аммо яқинда уни видеога туширишга муваффақ бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!