Ҳиндистонда сув парисига ўхшаш бола дунёга келди (ФОТО)

15:41, 05 май

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Сахаранпур шаҳрида 22 ёшли аёл камдан-кам учрайдиган синдром, оёқлари қўшилиб кетган, сув парисига ўхшаш болани дунёга келтирди, деб хабар берди “Тopnews.ru” нашри.

Чақалоқнинг танаси балиқнинг танасини, қўллари сузғични эслатади. У бор-йўғи 10 дақиқа умр кўрди. Боланинг онаси ҳомиладорлик вақтида ҳеч нимадан шикоят қилмаган, фақат сўнгги ультратовуш текшируви боланинг буйраклари ривожланмаганини кўрсатган.  

Чақалоқнинг бундай туғилишига онасининг кўп миқдорда дори-дармон истеъмол қилгани, витамин танқислиги, генетикаси ва қон айланишида муаммолар бўлгани сабаб бўлган. Бундай ҳолда жарроҳлик операцияси ўтказишнинг ҳеч қандай иложи йўқ, баъзи бир ҳоллардагина буйракни кўчириб ўтказиш мумкин, аммо бу нарса боланинг ҳаётини сақлаб қолишга кафолат бўла олмайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!