Сардор Раҳимхон ҳаётидаги энг катта армони ҳақида гапирди

15:54, 05 май

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ҳаётидаги энг катта армони ҳақида гапирди.

Хонанда “Тасвир” нашри мухбирининг “Муваффақиятингиз сири нимада” деган саволига қуйидаги жавобни берди ва ҳаётидаги энг катта армони нима эканлигини айтди:  

–  Эришган ютуқларим сири, аввало ҳудонинг ҳоҳиши, қолаверса, раҳматли отамнинг дуоларида деб ўйлайман. Вафотларидан олдин, касал бўлиб ётган вақтларида “Ўғлим мана шу оғир кунларинда битта ҳам дўстинг ёнингда йўқ, бошингга анча синовлар келди. Лекин ҳали ҳаммаси олдинда, сени доим дуо қиламан. Ҳали дўсту душманлар олдида юзинг ёруғ бўлади, кўрмаган омадларингни кўрасан! Бошингни мағрур кўтариб юр, болам!” деб дуо қилганлар. 

Отам менинг энг катта бойлигим эдилар. Тирик вақтларида қучоқлаб, бағримга босиб, дилдан гаплашган вақтларим жуда кам бўлган... Отамнинг ёнларида бўлишим керак бўлган қанча вақтимни бой берганим, у кишига “Сизни яхши кўраман, отажон! Сиз билан фаҳрланаман!” деган гапларни айтолмаганим – энг катта армоним...

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!