Facebook’нинг “Водители Ташкента” гуруҳи уруш фахрийлари учун уюштирилган тадбирда фаоллик кўрсатишди (Фото)

09:55, 06 май

5 май куни “Дўрмон Боғи” тўйхонасида Улуғ Ватан Уруши  ва фронт орти фахрийларига Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан дастурхон ёзилди. 

Тадбирнинг асосий ташкилотчиси бўлиб Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси қатнашди.

Бугунги кунда юртимиз ҳайдовчиларининг энг йирик жамоаси ҳисобланган Водители Ташкента (Drivers.uz) гуруҳи фаоллари ўз ташаббуслари билан ушбу тадбирда фахрийларни транспорт воситалари билан таъминлаш, яъни уларни тўйхонага шахсий автоуловларида олиб келиб, тадбир тугагандан сўнг ҳар бирларини уйларигача кузатиб қуйишда беғараз ёрдамларини таклиф қилдилар. 

Жамият фаоллари ушбу тадбирга масъулият билан ёндашиб, уни ажойиб тарзда ташкил этишга муваффақ бўлдилар. Ҳурматли фахрийларимиз учун уруш вақти қўшиқлари дискларга ёзиб, автоуловларда эшиттирилди ҳамда автомобиллар байрамона кайфиятда безадилар.

       

«Водители Ташкента» (Drivers.uz) жамоаси “Нуроний” жамғармасига мазкур тадбирни ўтказишда кўрсатган ишончлари учун ўз миннатдорчиликларини изҳор қилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!