49 ёши Жанет Жексоннинг илк маротаба ҳомиладорлиги ҳақида хабарлар тарқалди

10:50, 06 май

Entertainment Tonight нашри 49 ёшли хонанда Жанет Жексоннинг илк ҳомиладорлиги ҳақида маълумот берди, деб хабар берди “Lenta.ru”  нашри.

Аммо хонанданинг ўзи бу ҳақда Instagram ва Twitter саҳифаларида ҳеч қандай изоҳ қолдирмаган. Жанет Жексон 16 май куни 50 ёшга тўлади. У апрель ойида ўтказишни режалаштирган концертини номаълум сабабларга кўра кўчириб, бунга “Оилавий шароити”ни важ қилиб кўрсатган эди. У 2012 йилда қатарлик миллиардер Виссам Аль Маннга турмушга чиққан. Унинг дунё бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган барча гастроль сафарлари ҳам бекор қилинган.   

Жанет Жексон Майкл Жексоннинг синглиси бўлиб, етти ёшлигидан қўшиқ айтади. Хонандаликдан ташқари, фильмларда ҳам актриса сифатида суратга тушиб келади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!