Москвада миллий хабарлар хизмати муҳаррири ўлдирилди

11:35, 06 май

Москвада миллий хабарлар хизмати муҳаррири Александри Рубцов уйидан ўлик ҳолатда топилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Александр Рубцов 35 ёшда бўлиб, сўнгги икки йил мобайнида тўртта радиостанцияда “Бизнинг радио”, Rock FM, Best FM ва “Радио JAZZ” эфирида янгиликларни ўқиган. 

Уни 3 май куни уйида ўлдириб кетишган. Жасадда бир қанча тиғ санчилишидан ҳосил бўлган яралар ва калтак излари бўлган. Александр Рубцов 2016 йилнинг 29 апрель куни сўнгги бора эфирга чиққан.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!