Бармоқлар узунлиги хулқ-атворингизни белгилашини синаб кўринг

11:51, 06 май

Айтишларича, бармоқлар узунлиги инсон табиатини, феъл-атворини белгилар экан. Бунинг тўғрилигини ўзингиз текшириб кўринг.

Суратга қаранг, чап қўлингизга эътибор беринг, суратда кўрсатилган А, В, ва С вариантларнинг қайси бирига мос келишини аниқлаб олинг.

1. А: Истараси иссиқ, аммо ҳамма нарсадан фойда кўзловчи

Агар тўртинчи бармоғингиз кўрсаткич бармоғингиздан бироз узунроқ бўлса, бошқа одамларнинг назарида у даражада ёқимтой, жозибали бўлиб кўринмайсиз.

Бундай одамлар дадил, мард, таваккалчи, шу билан бирга ақлли, мантиқан фикрловчи бўлишади. Улар турли бошқотирмаларни, кроссвордларни, мантиқий масалаларни осонлик билан ечадилар. Энг қизиғи улар бошқалардан кўра кўпроқ пул топадилар. Қизлар йигитларнинг айнан шу бармоғида никоҳ узугининг йўқлигига эътибор берсалар яхши бўларди, агар никоҳ узуги кўзга ташланмаса, унга турмушга чиқсалар, бахтли ҳаёт кечиришади. Бундай инсонлардан олим, инженер ва ҳарбий касб эгалари чиқади. 

Тадқиқотлар тўртинчи бармоғи кўрсаткич бармоғидан узун бўлган эркакларга, муҳаббат ва спорт бобида омад кулиб боқишини кўрсатди. Улар аёллар орасида катта ҳурмат-эътиборга сазовор бўлишади, бундай фазилат спортчиларга ва Дон Жуанларга хосдир.

2. В: Бош мезон — худбинлик

Тўртинчи бармоғи кўрсаткич бармоғидан калта бўлган одамлар жуда каландимоғ бўлишади. Улар ёлғизликда ҳам маза қилиб дам олишлари мумкин. Уларни безовта қилсангиз, балога қоласиз. Бундай инсонлар ҳеч қачон биринчи бўлиб, бирор ишга қўл урмайдилар, ташаббус кўрсатмайдилар, бу муносабатлар ва бизнесга ҳам тааллуқли. Шунга қарамай, ҳурмат-эътиборни, мақтовларни яхши қабул қилади. Бундай бармоққа эга эркаклар бизнес ва спортда катта муваффақиятларга эриша олмайдилар.

3. С: Асосий фазилати — низолардан қочиш  

Тўртинчи бармоқ билан кўрсаткич бармоқ тенг бўладиган бўлса, бундай инсонлар тинчликпарвар, меҳрибон, уруш-жанжаллардан қочадиган инсон бўлишади. Улар тартиб-интизомни яхши кўришади. Ҳамма билан бирдек тил топиша олади. Ишига, оиласига, дўстларига содиқ бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!