Испанияда циркидан инсон ҳаётига хавф солиши мумкин бўлган ҳайвон қочди

12:32, 06 май

Испаниянинг Палос-де-ла-Фронтера циркидан гиппопотам қочиб кетди. Унинг қандай қилиб цирк ҳудудидан чиққанлиги сабаби номаълум, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Сайр давомида қочоқ бемалол авторассада сайр қилиб, ўт еб юрган, одамларни қўрқитган. Гувоҳлар уни суратга, видеога олиб, ижтимоий тармоққа жойлашган. Ниҳоят уни қўлга олиб, циркка қайтаришган.

Гиппопотамнинг узунлиги бир ярим метрни, ўртача оғирлиги бир ярим тоннани ташкил этади. У жуда тажовузкор ҳайвон ҳисобланиб, инсон ҳаётига хавф солади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!