Янги Зеландияда камёб ўрдакни ўлдирган сайёҳ 10 минг доллар жарима тўлади

15:20, 06 май

Янги Зеландияда даниялик сайёҳ Расмус Нильсон камёб ўрдакни ўлдирганлиги сабабли 10 минг доллар жарима тўлади, деб ёзди “Gazeta.ru” нашри.

24 ёшли  Нильсон мамлакатга бундан уч ой илгари келган. У Жанубий Вестлендда ов қилиб юрганида вайо номли ҳаво ранг ўрдакни ёввойи ўрдак деб отиб қўйган.

Сайёҳни керакли рухсатномасиз ов қилишда ва ёввойи табиатнинг ноёб ҳайвонини ўлдиришда айблашди. Нильсон ўзини “ахмоқ” деб атади. Энди жаримани тўлаш учун ота-онасидан пул сўрашга, қарзни қайтариш учун унга бир неча йиллар меҳнат қилишга мажбур бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!