АҚШда 110 ёшли энг кекса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси вафот этди

16:43, 06 май

АҚШнинг Луизана штатида яшовчи 110 ёшли, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Фрэнк Левингстон вафот этди. Журналистлар уни энг кекса уруш қатнашчиси деб эътироф этишган, у Италия ва Шимолий Африкадаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Фрэнк Левингстон 1905 йилнинг 13 ноябрида дунёга келган. У Луизана штатининг шимолида яшаган, 1942 йилда ҳарбий хизматга чақирилган, 1943 йилда Левингстон бир қанча халқаро ҳарбий кампанияларда иштирок этган.

1945 йилда истеъфога чиққан ва цемент бизнеси билан шуғулланган, ҳеч қачон уйланмаган, фарзандлари йўқ.

2015 йилнинг декабрь ойида Левингстон японларнинг 1941 йил 7 декабрда Перл-Харборга уюштирган ҳужумига бағишлаб Вашингтонда ўтказилган хотира тадбирида ветеранлар делегацияси таркибида иштирок этган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!