“Арсенал” ярим ҳимоячисидан айрилди

17:04, 06 май

“Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлен бир муддат аввал жароҳатидан фориғ бўлиб, сафга қайтганди. Англиялик футболчи навбатдаги машғулотда яна оғриқ сезди ва 6-8 ҳафтага сафдан чиқди.

— Афсуски Алекс жароҳат олди ва 6-8 ҳафтага сафдан чиқди. У катта эҳтимол билан Евро–2016 турнирида иштирок этмайди. Шифокорлар ва Алекснинг ўзи билан гаплашдим. У июль бошида сафга қайтиши кўзда тутилган, – деди Венгер.

Эслатиб ўтамиз, Францияда бўлиб ўтадиган Евро–2016 турнири 10 июндан 10 июлгача ўтказилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!