Актёр Владимир Этуш 94 ёшни қарши олди

17:13, 06 май

Бугун Собиқ Иттифоқ халқ артисти Владимир Этуш 94 ёшга тўлди, уни туғилган куни билан Россия президенти Владимир Путин табриклади, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Путин Владимир Этушнинг актёрлик маҳоратини ва ўзига хос истеъдодини, саҳнанинг ҳақиқий дарғаси эканлигини эътироф этиб, ўз табригини жўнатди: “Мана бир неча ўн йиллардан бери, Вахтангов театрида содиқлик билан меҳнат қилиб, томошабинлар кўнглини ёрқин ролларингиз билан чоғ этиб келмоқдасиз. Мухлисларингиз ҳам сизни самимий муҳаббат ила яхши кўради. Фурсатдан фойдаланиб, сизни таваллуд айёмингиз, шу билан бирга Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси сифатида Ғалаба байрами билан қутлайман!”. Табрикнинг тўлиқ матни Кремль сайтида эълон қилинди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!