Хунук аёлларга уйланган машҳур эркаклар

10:57, 07 май

Бу жуфтликлар фақат гўзал аёлларни севишдан яраладиган муҳаббатни рад этади, деб хабар берди “Еlle.ru” нашри.

Хушсурат ва омадлик эркакнинг хунук аёл билан бахтли бўлишига ишонасизми? Бу ҳақда гап кетадиган бўлса, аксарият одамлар “чиройига нон ботириб ейдими?” ёки “сочи пахмоқнинг бахти бор” қабилидаги мақолларни ёдга оламиз. Ўзига ишонган одам, ташқи қиёфасини қандай бўлса, шундайлигича қабул қилади, уларни севган одам эса қад-қоматлари, узун оёқлари учунгина севмайди. Бундай жуфтликларни ҳар қанча муҳокама қилсалар-да, уларнинг никоҳи мустаҳкам, бахтли оилалардан бири бўлиб яшаб келишмоқда. Марҳамат, улар билан танишинг!  

Марк Цукерберг – Присцилла Чан

Facebook асосчиси, дунёнинг энг бой ва машҳур кишиси Марк Цукерберг мана узоқ йиллардан бери курсдоши Присцилла Чан билан учрашиб келади. Дунёнинг энг ёш миллиардери, куёвликка энг яхши номзод бўлмиш Марк Цукербергнинг муҳаббати узоқ умр кўришига ҳеч ким ишонмади. Аммо улар ҳамон бирга. Маркнинг айтишича, у ҳеч қачон гўзал моделларни қидирмаган. Присцилла жуда оддий ва камтар қиз, марк унинг ёнида бўлганда атрофдаги аёлларга умуман эътибор бермайди. Тўйдан кейин, фарзанд туғилгач, у Прициллани илгаригидан ҳам кўпроқ яхши кўриб қолди. 

Пирс Броснан – Кили Шей Смит

Жеймс Бонд ролини қойилмақом қилиб ижро этган Пирс Броснан Бонднинг севган қизига ўхшаш классик услубдаги қизга уйланмади. У ҳар интервьюсида рафиқаси Кили Шей Смитга бўлган муҳаббати ҳақида гапиришдан чарчамайди. Кили Шей Смитнинг қадди-қомати замонавий мода талабларига жавоб бермаса-да, Пирс Броснан учун у дунёдаги энг гўзал аёл ҳисобланади. 

Жош Холлоуэй – Йессика Кумала

Голливуднинг энг кўркам актёри бўлмиш Жош Холлоуэй индонезиялик Йессика Кумалага уйланганига яқинда 10 йил тўлади. Йессиканинг ташқи қиёфаси ҳам моделларнинг ташқи қиёфасидан кескин фарқ қилади. Аммо Жош съёмка жараёнида ҳар қанча гўзал актрисалар билан жуфтликни яратса ҳам, ҳаётда рафиқасига хиёнат қилмайди. 

Жон Леннон – Йоко Оно

“Битлз”нинг машҳур қўшиқчиси Жон Леннон ва япон авангардисти, хонанда Йоко Оно ўртасидаги муҳаббат тилларда достон бўлган эди. Йоко Жонга шунчалик таъсир кўрсатдики, Жон унинг таъсири остида Йоконинг барча фалсафий қарашларини ўзиники қилиб олди. Зодагонлар оиласида дунёга келган Йоко Жон учун мукаммаллик намунаси, тенги йўқ, даҳо аёл бўлиб кўринган. Бутун дунё унинг ғалати муҳаббатини муҳокама қилаётган пайтда у, Йокони шунчаки муҳаббати эмас, балки ҳаётида туб бурилиш ясаган инсон сифатида тан олган.

Крис Нот – Тара Уилсон

Голливуднинг машҳур актёри Крис Нот барча аёллар учун “Орзудаги эркак” бўлса-да,  идеал аёл гўзаллигидан олисда бўлган, оддийгина официант аёл Тара Уилсонга уйланган.

Аарон Тейлор-Жонсон – Сэм-Тейлор Вуд

“Анна Каренина” фильмида Кира Найтли билан бирга суратга тушиб, Вронский ролини ижро этган хушсурат актёр Аарон Тейлор Жонсон ўзидан 24 ёш катта бўлган Сэм-Тейлор Вудга уйланган! Атрофдагилар бармоғини чаккасига қўйиб айлантираётганда, унинг оиласида 2 фарзанд дунёга келиб бўлганди. Аароннинг айтишича, бошқаларнинг унинг рафиқаси ҳақидаги фикри мутлақо қизиқтирмайди, Сэм Аарон учун дунёдаги энг гўзал аёл бўлиб қолаверади. 

Венсан Перес – Карин Силла

Бу ҳақиқий “Санта-Барбара” га ўхшайди. Франциянинг энг кўркам актёри бўлмиш Венсан Перес дунёнинг энг гўзал аёллари бўлмиш Карла Бруни, Жаклин Биссет, Катрин Деневлар билан учрашган. Аммо уйланишга келганда дўсти Жерар Депардьедан ўзи учун воз кечган Карин Силлага уйланди. Карин унга икки қиз ва бир ўғилни ҳадя этди. “Мен рафиқамнинг фанатиман, у сўзлари билан мени ўзига мафтун этган. Карин ҳақиқий истеъдодли ёзувчи, менг унинг кўплаб пьесаларини, сценарийларини ҳаяжон билан ўқиб чиққанман”, деб таъриф беради севимли рафиқасига Венсан Перес.

Сандро Коппа - Тильда Суинтон

Тильда Суинтон севгилиси Сандро Коппадан 18 ёш катта. Актёрлар бундан 10 йил муқаддам “Нарния солномаси: Арслон, жодугар аёл ва сеҳрли шкаф” фильми съёмкалари жараёнида танишиб қолишган. Улар шундан бери бирга ҳаёт кечиришмоқда. Сандро ҳар куни Тильдага муҳаббат изҳор этишдан чарчамайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!