Трамп президент сайловидан кейин Trump University иши бўйича суд қилинади

11:14, 07 май

Республика партиячилари томонидан АҚШ президентлигига номзодини қўйган Дональд Трамп президент сайловларидан кейин айни кунларда ёпилган Trump University талабалари томонидан унга нисбатан ёзилган даъво аризаси бўйича суд жараёнида қатнашади, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.  

Дональд Трампга қарашли Trump University мазкур университетда таълим олган бир қанча талабаларни 35 минг долларга алдаган. Бу маблағ кўчмас мулк бўйича ўтказилиши лозим бўлган семинар учун тўланган, аммо лойиҳа шунчаки пиар учун ўйлаб топилгани маълум бўлган.  

Сан-Диего федерал судьяси суд кунини 2016 йил 28 ноябрь кунига белгилади. Бу пайтда Трамп АҚШ президенти лавозимида иш бошлаши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Миллиардернинг адвокати Даниэль Петрочелли Трамп судда айбдор эмас, балки гувоҳ сифатида қатнашишини, бундан ташқари у бундан олти йил илгари бўлиб ўтган воқеаларни энди муҳокама этишдан наф йўқлигини, чунки Дональд Трамп президентликка номзодини қўйганлигини ҳам айтиб ўтди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!