Руминияда футболчи майдоннинг ўзида жон берди (Видео)

22:09, 08 май

Руминия чемпионатининг навбатдаги турида фожиа юз берди. “Виторул”га қарши ўйинда пойтахтнинг “Динамо” клуби аъзоси, камерунлик Патрик Экенг майдонда жон берди. 

Захирадан майдонга тушган футболчи 7 дақиқадан сўнг ҳушини йўқотди. Шифокорлар унга тез тиббий ёрдам кўрсатди, аммо унинг жонини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади. 

26 ёшли футболчи юрак хуружидан вафот этгани маълум бўлди. Шифокорлар икки дақиқага унинг юрак уриш фаолиятини тиклашди, бироқ шифохонада 1,5 соат давомида ўзига келмади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!