Златан Ибрагимович Францияда тенгсиз бўлди

10:36, 10 май

“ПСЖ” клуби етакчиси Златан Ибрагимович 2015/16 йилги мавсумда Франция чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди. 

34 ёшли футболчи ушбу совринга даъвогарлик қилган жамоадоши Анхель Ди Мария, “Ницца” етакчиси Хатем Бен-Арфа ҳамда “Марсель” ярим ҳимоячиси Лассана Диаррани ортда қолдирди.

Тажрибали форвард  мамлакат чемпионатининг 29 ўйинида 35 та гол киритган ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!