Японияда юзлаб одамлар иссиқдан касалхонага ётқизилди

10:42, 10 май

Японияда ФВВ ва тез ёрдам вазифасини ўтовчи ёнғин бошқармасининг маълумот беришича, мамлакатда ҳавонинг иссиқ келиши оқибатида охирги икки ҳафта мобайнида 569 нафар одам иссиқ уриши оқибатида касалхонага ётқизилган, бир киши вафот этган, деб хабар берди “Тass.ru” нашри.

Бошқарма берган маълумотга кўра, жабрланганларнинг 40 фоизи кексалардир.

Апрель ойининг оҳири май ойининг бошларида Японияда ҳаво жуда исиб кетган. Термометр симоб устунлари Цельсий бўйича 30 даража иссиқ ҳароратни кўрсатган. Япон метерологлари Тинч океандаги Эль-Ниньо ва Ла-Ниньядаги иқлим ўзгаришлар туфайли ёз жудаям иссиқ келишини башорат қилишмоқда.

Ўтган йили Японияда иссиқдан 100 киши вафот этган, 53 минг нафар одам касалхонага ётқизилган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!