Роналду “Сантьяго Бернабеу”да юбилей голини киритди

11:38, 10 май

“Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду “Валенсия”га қарши (3:2) Испания чемпионати 37-турида иккита гол киритди

Учрашувнинг 26-дақиқасида 31 ёшли футболчи “Сантьяго Бернабеу” стадионидаги 200-голини уришга эришди. 59-дақиқада эса у 201-голини ҳам нишонлади. Криштианунинг “Сантьяго Бернабеу”да барча турнирларда 201 та гол киритиш учун 172 ўйин кифоя қилди. 

“Қироллик клуби”нинг ўй майдонида Роналду илк бор 2009 йилнинг 29 августида гол муаллифи бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!