Сардор Раҳимхон концертида мухлисларни тик туриб олқишлашга нима мажбур қилди?(Фото)

11:49, 10 май

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон 9 май куни “Истиқлол” санъат саройида ўзининг “Ҳар кунинг улуғ неъмат” деб номланган концерт дастурига старт берди. Концерт дастурига ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб таниқли вакиллари ташриф буюрди. Улар орасида актрисалар Зуҳра Ашурова, Муқаддас Холиқова, Асал Шодиева, актёр Адиз Ражабов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Райҳон Ғаниева, Алишер Файзлар бор эди.  

 

Коцертда Ватан тинчлиги учун жон фидо қилган аскарларга бағишланган тарона янграганида, барча ўрнидан туриб, хонанда ва аскар онасини олқишлади. Бу ҳақда хонанданинг ўзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида қуйидагича ёзиб қолдирди: 

 

“Азизлар, концертни шу жойида билмадим, нима бўлди, лекин кўзимдаги ёшимни тўхтолмадим, аскар онажониси учун чалинган қарсаклар учун аскар оиласи номидан мингдан минг раҳмат!”

    

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!