Тошкент Фотосуратлар уйида янги кўргазмалар очилди

11:56, 10 май

Тошкент Фотосуратлар уйида рангтасвирчи рассом Абдували Мўминовнинг «Қадрият, эътибор ва эъзоз» деб номланган шахсий кўргазмаси ташкил этилди. 

Мазкур экспозициядан Мўминовнинг уруш йилларида ўзбекистонликларнинг фронт ва фронт ортидаги жасорати, матонати, фидокорона меҳнати, авлодларга ўрнак бўлгулик сабр-қаноати акс эттирилган олтмишдан ортиқ асари ўрин олган.

Фотосуратлар уйида Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси уруш ва меҳнат фахрийлари шўъбаси аъзолари асарларидан иборат «Хотира азиз, инсон қадри муқаддас» номли кўргазма ҳам очилди.

Кўргазмада Ш. Ғофуровнинг «1945 йил олмалари», Э. Машариповнинг «Қизил дарахтлар», «Чорбоғ тоғлари», Е. Гадецкийнинг «Қизил гилос», «Чорбоғнинг эрта тонги», А. Слугиннинг «Мусаффо осмон учун», А. Батиковнинг «Эртага 9 май», «41 йилни эслаб», Г. Серовнинг «Ғолиб аскар», «Белдерсой тоғлари», Е.Шубинанинг «Доимо қуёш бўлсин!», «Сокинлик», Р. Азихоновнинг «Тошкент боксчилари» асарлар туркуми,В. Деденеванинг керамикада ишланган элликка яқин ижод намунаси билан танишиш мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!