Қашқадарёда қорамол ўғрилари ушланди

12:04, 10 май

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ИИБга номаълум шахс "Кўктош баракаси" МЧЖга қарашли ҳайвон бозори ҳудудида Чироқчи маҳалласида яшовчи фуқаронинг икки бош қорамолларини ўғирлаб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Воқеа жойига этиб келган ички ишлар ходимлари томонидан жабрланувчи ҳамда воқеага гувоҳ бўлган кишилар билан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, гумонланувчи шахснинг алоҳида белгилари аниқланди. Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Самарқанд вилояти Нуробод туманида яшовчи 54 ёшли фуқаро содир этганлиги аниқланди. 

Ғараз ниятли шахс қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.

Ҳозирда унинг бошқа мулкий жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!