ОАВ: Қизил майдондаги параднинг нархи 300 миллион рублни ташкил қилди

12:23, 10 май

Россия пойтахти Москва шаҳрининг Қизил майдонида ўтказилган парад тендерининг нархи ўтган йилги Ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан ўтказилган параддан уч баробар кам бўлди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.  

Ғалаба кунини нишонлаш бўйича эълон қилинган тендернинг умумий миқдори 295,7 миллион рублни ташкил этган. Ғалаба байрамини ва май байрамини ўтказиш учун 85 миллион рубль ортиқча пул ишлатилган. Ўтган йилги Ғалаба ҳарбий парадини ўтказиш учун 810 миллион рубль сарфланган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 09:59, 13 май
Россия пойтахти Москва шаҳрининг Қизил майдонида ўтказилган парад